avatar
Куч
39.67
Рейтинг
+14.61

O'ralova Gulnora Eshniyozovna

Мақолалар

Маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали

Бугун Дипломатик хизмати томонидан Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва хорижий ташкилотлар вакиллари иштирокида навбатдаги XIV маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган 40 га яқин дипломатик миссиялар иштирок этишди.
Йилдан йилга дипломатик корпус

Болалар китоб фестивали

Блог им. gulnoraxon


     Бугунги кунда биз ахборот воситаси сифатида радио, телевидение, газета ва журналлар ҳамда интернетдан кенг ва унумли фойдаланмоқдамиз.Шунга  қарамай техника тараққиёти даврида ҳам китоб мутолаасининг ўз ўрни бор эканлигини рад этиб бўлмайди.Китоб ҳаётни ўргатувчи  энг яхши устоздир.Китоб инсоннинг  яқин дўсти, суҳбатдоши, сирдоши бўла олади. Китоб орқали кишилар асрлар билан, қадим замонда, яқин ўтмишда яшаб ўтган донолар билан сирлашиши, замон қаҳрамонлари билан суҳбатлашиши мумкин. Бугунги глобаллашув жараёни, техника асрида  болаларни китобга ошно этиш, фарзандларимизнинг  комил инсон ва билимли шахслар бўлиб етишишида муҳим ўрин тутади.

Бетакроримсан, ягонасан,она Ватаним, Ўзбекистоним!

Блог им. gulnoraxon
 
 «Завқланиб куйладим мустақилликни,
                       Истиқлол аталмиш нурли ҳурликни,
               Осмони мусаффо сокин тинчликни,
               Шу байрам кўк қадар кўтарган бошим,
               Балқийбер юрт узра ҳурлик қуёшим”…

Бетакроримсан, ягонасан,она Ватаним, Ўзбекистоним!

Блог им. gulnoraxon
  
Шу  Ватан тупроғини азиз билиб, аҳиллик, бирдамликда яшаб келаётган халқимиз  мустақиллигимизнинг 24 йиллигини нишонлаш арафасида турибди. Шу муносабат билан жойларда турли  байрам тадбирлари ўтказилмоқда. “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури доирасида “Бетакроримсан, ягонасан, она ватаним- Ўзбекистоним!” ғояси остида Навоий шаҳрида ўтказилган байрам дастури ҳам вилоятнинг олис ҳудудларидан келган отахону онахонларимиз қалбига чексиз қувонч бахш этди.

Ёшлар фестивали

Блог им. gulnoraxon
      Ўзбек фарзандининг ақли, билими, заковати, кучига бугун дунё аҳли ҳавасда. Чунки улар ҳар бир соҳада ўз истеъдод ва иқтидорларини намоён этиб, ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишмоқда. Гўзал диёримизда ёшларимизнинг билим олишлари, турли тилларни ўрганишлари, санъат ва спорт билан шуғулланишлари учун  барча шароитлар яратилган. Келажагимиз эгалари бўлган ёшлар доимо  юртбошимиз эътиборида.

Ягонасан, муқаддас Ватан !

Блог им. gulnoraxon
       
    Бугунги кун ёшлари илмга чанқоқ, интилувчан ёшлардир. Улар ҳар соҳада ижодий изланишлар олиб бориб ўзлигини намоён этишаётир. Ўтказилаётган турли кўрик танловлар эса ана шундай истеъдод ва иқтидор эгаларини юзага чиқармоқда.    Давлатимиз раҳбари  ташаббуси билан  2009 йилдан буён   Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида  “Ягонасан, муқаддас Ватан”кўрик- танлови, шунингдек, ўқувчи ёшларда  халқимизнинг ижодий меросига қизиқишини янада кучайтириш, уларни ватанпарварлик ва инсонпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Барҳаёт анъаналар” фольклор фестивал  танлови ўтказиб келинмоқда.  Танловларда иштирок этиш истагини билдирган ўқувчилар   сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.
    Бу йил “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик танловининг  ҳудудий танловида  босқичларида   жами 4000 дан зиёд ,”Барҳаёт анъаналар” фольклор фестивал танловида 38 мингдан  зиёд ўқувчилар   ўз иқтидор ва қобилиятларини  синаб кўрдилар.
   Ушбу танловларнинг  бу йилги Республика босқичи эса  Навоий вилоятида бўлиб ўтди. “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик- танловида  ҳар бир ҳудуддан ғолибликни қўлга киритган 14 нафар, “Барҳаёт анъаналар” фольклор фестивал танловида  эса  208 нафар иқтидорли ўқувчилар  иштирок этдилар. Улар дастлаб  буюк бобокалонимизга эҳтиром кўрсатиб, Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйишди. Сўнгра  вилоятнинг ҳашаматли “Фарҳод” маданият саройида  ўз чиқишларини намойиш этиб, ўзаро беллашдилар. Саҳнада  истиқлолимизни, тинч-осойишта, фаровон ҳаётимизни тараннум этувчи қўшиқлар янгради.
    “Барҳаёт анъаналар” фестивал танловини ўтказишдан мақсад халқимизнинг  қадимий қадриятлари, урф- одатлари, удумлари,  фольклор санъатини янада ривожлантириш, келажагимиз ворислари  бўлган ёшларга  халқ ижодиёти замирида ётган ўзбекона маънавиятни етказиш орқали фольклор санъати дурдоналарини  ўргатишга қаратилган. Шунингдек, ҳар бир ҳудуднинг  ўзига хос этнографик  хусусиятларини акс эттирувчи  фольклор санъати намуналарини саҳнага олиб чиқиш,  тарғиб қилишдир. Шу боис ҳам   иштирокчилар   ўз ҳудудига хос бўлган  анъана, маросимлар ва урф одатлар асосида саҳна қўринишлари, миллий либосларини  намойиш этиш, шархлаш билан бирга  халқ оғзаки ижодидан афсона, ривоят, эртак, достонларидан ҳам намуналар келтиришди. Ҳудудга хос халқ рақслари билан бирга  ўлан, катта ашула, айтишув, ёр-ёр, лапар ва яллалар ҳам  ижро этилди.
    Навоийда бўлиб ўтган ушбу  танловларнинг нечоғли аҳамиятга эга эканлиги ҳақида   Ўрта махсус касб-ҳунар таълими  муассасаларини ахборот методик таъминлаш  хизмати етакчи  услубчиси Замира Aзимбаева ўз фикрларини шундай баён  этади:
              -  Бугунги кунда давлатимиз томонидан амалга оширилаётган  ислоҳотларнинг бош мақсади бу ҳар  томонлама юксак маънавиятли, мустаҳкам иродали  ёш авлодни  Президентимиз таъбирлари билан  айтганда ҳеч кимдан кам бўлмаган аждодларга муносиб авлод қилиб тарбиялашга қаратилган.  Ўрта махсус  касб ҳунар маркази томонидан ўқувчилар қалбида она ватанга  муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига  ҳурмат руҳини янада шакллантириш,  шунингдек, улар қалбида  инсонийлик, одамийлик  хислатларини шакллантириш, уларни диний экстремизм, фундаментализм  ҳамда  юртимизга  таҳдид  солаётган ёт ғоялардан,  шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик,  жиноятчиликни олдини олиш, ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатларини, вояга етмаган қизлар ўртасида эрта никоҳларнинг олдини олиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан қатор чора- тадбирлар режаси, дастурлар белгиланган бўлиб,  бугунги  кунда айнан ўқувчи ёшлар ўртасида  маънавий- маърифий тадбирлар, тарғибот профилактик ишлари орқали  қатор ишлар амалга оширилмоқда.Республика миқёсида ўтказилаётган “Ягонасан муқаддас  ватан!”  ва “Барҳаёт анъаналар!” кўрик танловида ҳам ҳудудларда ғолибликни қўлга киритган  энг иқтидорли, энг фаол ўқувчилар  иштирок  этишди.   Кўрик танловнинг мазмун моҳияти ҳам, унинг мавзуси ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, ҳақиқатдан ҳам  она ватанимиз ягона эканлигини, бугунги кунда юртимизда ҳукм сураётган  тинчлик осойишталикнинг қадрига етиш, айнан  ёшларга қарата олиб борилаётган давлат  сиёсатининг аҳамиятини улар онгига, улар орқали кенг аҳоли онгига етказиш  энг асосий вазифалардан бири  бўлиб ҳисобланади. Айнан бугунги тадбир  ҳам  ўзбек миллий анъаналарини, қадриятларини,  фольклор санъатини кенг тарғиб қилиш ҳамда  ўқувчиларда ушбу санъат турлари ҳақида  кенгроқ маълумотга эга бўлишларини таъминлашдан иборат. Иштирок этган барча жамоалар  ўзларининг ҳудудларига мос бўлган миллий қадриятларини, анъаналарини ўзларининг  чиқишлари орқали,  қўшиқлари орқали  намойиш этишди. Малакали   мутаҳассислардан тузилган ҳакамлар ҳайъати эса  ўқувчилардаги истедоди ва қобилиятини холисона  баҳолаб бордилар.
 
     Ниҳоятда  қизиқарли ўтган “Ягонасан, муқаддас ватан!”  кўрик танловида  3-ўрин  Чирчиқ техника  касб-ҳунар коллежи ўқувчиси  Жанғали Адиловга насиб этди.   Қўқон тасвирий ва амалий санъат  коллежи ўқувчилари Наримон Назаров ва Муштарийбону Деҳқоновалар  2-ўринни олишга муваффақ бўлдилар.  Қорақалпоғистон республикаси  Нукус маданият ва санъат  коллежи ўқувчиси Абдураҳмонжон Умрзоқов фахрли биринчи ўринни эгаллаб, кўрик танлов ғолибига айланди.
    “Барҳаёт анъаналар”  фестиваль  танловида эса  ўз фольклор  чиқишлари билан Бухоро ва Сурхандарё  вилояти жамоалари  3-ўринга, Қорақалпоғистон республикаси  ҳамда Самарқанд вилояти  ёшлари 2- ўринга муносиб деб топилдилар. 1-ўрин эса Наманган ҳамда Навоий вилояти  жамоаларига  насиб  этди. Ғолиблар Ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказининг диплом ва қимматбаҳо  совғалари билан тақдирландилар.
     Бундай танловлар ҳали  кўплаб  янгидан янги истеъдодларни кашф этаверади.  Ёшларимиздаги билим, ирода, тафаккур  ва меҳнат уйғун ҳолда уларни  камолот сари етаклайверади. 

27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Блог им. gulnoraxon

     «Ҳамма тинч уйқуда, сен тунлар бедор,
     Фикрингни тўкасан  оппоқ қоғозга.
     Бировни ибрат қилиб ишга даъваткор,
     Кимнидир бошлайсан юксак парвозга.
    Ҳа, мардга мададкор бўлиб елкадош,
    Ноҳақ нуқсонларга туролмайсан жим.
    Уйғоқ одамларга сен доим сафдош
    Касбинг шарафлидир журналист дўстим”...
   Эртага  эзгу ният  билан қўлига қалам ушлаб, ҳар бир сўз қадрини баланд  билиб ижодий изланишдан чарчамай, дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисаларни чуқур таҳлил этгани ҳолда,  миллий манфаатларимизга мос равишда оммавий ахборот воситалари орқали халқимизга етказиб  бераётган  касб эгалари - журналистлар байрами. Бугунги кунда Навоий вилоятида 450 нафар журналист фаолият юритади. Ана шу сана муносабати билан радио, телевидение, нашриёт ва матбаа соҳаси ходимлари бир жойга жам бўлдилар.

 Ватан равнақи, халқ фаровонлиги йўлида  фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган   бир қатор ушбу соҳа  ходимлари  Навоий вилоят ҳокимлигининг  фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
      Ватан ва жамият олдидаги  масъулиятини чуқр ҳис этиб, ҳаққонийлик, ростгўйлик, холисликни ўзига шиор билган  азиз қалам аҳли, ҳамкасблар,  байрамингиз муборак бўлсин! 
 

Инновацион ғоялар танлови

Блог им. gulnoraxon
Ёшлик инсон умрининг куч, ғайрат, шижоатга тўла даври. Бу даврнинг ҳар бир кунини мазмунли ўтказиб, ҳар бир кунидан унумли фойдаланган ёшлар келажаги учун замин ҳозирлайдилар. Бугунги тезкор тараққиёт даврида илмга чанқоқ ёшларимизнинг ўз интеллектуал салоҳиятларини тўлиқ намоён этишлари учун барча имкониятлар яратилган.


Наврўз байрами

Блог им. gulnoraxon


    Эзгулик ва саховат байрами  Наврўз  айёми   юртимизнинг барча гўшаларида кенг нишонланмоқда. Дошқозонларда сумалаклар пишириб, кўклам таомларидан  қўшниларига, кексаларга   улашаётган халқимиз муборак айёмни  шоду хуррамлик билан  кутиб олмоқдилар. Навоий шаҳрининг    кенг ва сўлим боғига чиқишган ёшу  қарининг бугун юзу кўзида табассум, қалбларида қувонч.



Баҳор соғинчи

Блог им. gulnoraxon

Қорнинг тагларидан бошин кўтариб,


Бойчечак унади, митти бойчечак.


Кўзларни қувнатиб, дилни яйратиб,


Илк баҳор кунидан беради дарак.


Юртим, мен соғиндим баҳорларингни.


 


Вафо, садоқатнинг тимсоли бўлиб,


Жаҳонга танилган шеърлари билан.


Кўкламнинг шукуҳли илк кунларида,


Суюкли шоиранг дунёга келган.


Юртим, мен соғиндим баҳорларингни.


 


Аёлинг ардоқли, айёминг гўзал,


Атрофга таралар гулнинг ифори.


Аёлни мадҳ этар алёринг гўзал,


Аёл деб созланар дуторинг тори.


Юртим, мен соғиндим баҳорларингни.


 


Кўм-кўк далаларда ерга қадалган


Уруғдан унгувчи ризқу рўзинг бор.


Дилларга хуррамлик, шодлик улашар,


Саховатнинг тожи хуш Наврўзинг бор.


Юртим, мен соғиндим баҳорларингни.


 


Тоғингда истиқлол эпкини эсар,


Боғларингда кезар эркнинг сурури.


Тегрангда чарх урар тинчлик, бахт қуши,


Тонгларингда балқар озодлик нури.


Юртим, мен соғиндим баҳорларингни...


 


 


 


.


 


 


 

9-Марказий Осиё халқаро кўргазмаси ТЎҚИМАЧИЛИК УСКУНАЛАРИ ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ 11-халқаро кўргазмаси ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ

Блог им. gulnoraxon


Бугун  «Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуида тўқимачилик ускуналари ва машинасозлик бўйича Марказий Осиёда ягона, МДҲдаги энг йирик кўргазма –CAITME  ҳамда тўқимачилик саноатининг  халқаро кўргазмаси –TextileExpo Uzbekistan  ўз ишини бошлади.


       Мазкур нуфузли тадбир ўтказила бошлагандан бери ўтган йиллар мобайнида  тўқимачилик саноати ускуналари ишлаб чиқарувчилари бўлган етакчи компаниялар  ўз махсулотларини  маҳаллий бозорда намойиш қилиш учун  Ўзбекистонга қайта ва қайта келаётган  бутун жаҳонга машҳур  товар белгиларининг  (брендларнинг) ишончини қозониб бўлди.Сўнгги йиллардаги кўргазмалар  CAITMEни Европанинг энг яхши  анъаналари асосида ташкил этиладиган  ҳақиқий бизнес майдони бўлиб қолганидан далолат бермоқда.  Агарда ўтган йили кўргазмаларнинг  амалий дастури тақдимотлар, Бельгиялик мутахассислар билан учрашувлар ва музокараларни, Германия ва Корея республикасининг  миллий павильонларини ўзига қамраб олган бўлса, бу йил қатнашувчилар орасида илк бор Италия республика байроғи остида  бирлашган қатор  дебютант компаниялар бор.


       Жорий йилда  CAITME ва TextileExpo Uzbekistan  кўргазмалари иштирокчилари рўйхатида Австрия, Белорусь, Бельгия, Буюк Британия, Германия,Ҳиндистон, Италия, Хитой, Корея республикаси, Қирғизистон, Люксембург, Голландия, Польша, Россия, Руминия, Словакия республикаси, АҚШ,  Туркия,Ўзбекистон, Франция, Чехия республикаси, Швейцария, Япония каби йигирма уч мамлакатнинг 250 га яқин компаниялари бор.Қирқдан ортиқ компаниялар кўргазмада илк бор иштирок этишмоқда.


    Кўргазма уч кун мобайнида  учта павильонда хорижлик ва Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг  махсулотлари ва хизматларини  намойиш қилган ҳолда экспозицияларга ташриф буюрувчи мутахассисларга бизнесларини ривожлантириш учун чексиз имкониятларни беради.


       Бугунги кунда Ўзбекистонда республика енгил саноатини 2015-2020 йилларда ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилган ва жорий қилинмоқда. Жумладан, пахтадан  йигирилган ип ишлаб чиқаришни 218,3 минг тоннадан 562,8 минг тоннагача, ип газламани 120 миллион квадрат метрдан 340 миллион квадрат метргача ошириш режалаштирилган.


      Ҳар йили кўргазмаларни қўллаб-қувватловчи “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси  трикотаж газлама ишлаб чиқаришни 40,6 минг тоннадан 110,5минг тоннагача, трикотаж махсулотларини 138,6 миллион донадан 296 миллион донагача, тикув махсулотларини  6,1 миллион донадан 20,1 миллион донагача оширишни мўлжаллаган.Концепцияни амалга ошириш анчагина инвестицияларни ҳамда  ишлаб чиқаришнинг  энг замонавий ускуналари ва технологияларини  талаб қилади.


    Экспозициянинг яна бир муҳим хусусияти шундаки, кўргазмага ташриф буюрувчилар  машиналарнинг ишлаш жараёнини бемалол кузата олишлари мумкин. Иштирокчилар  ўзларига аниқ бўлган ҳамкорлар учун маҳорат дарсларини  ўтказадилар.


      Бир вақтнинг ўзида 11-Халқаро  TextileExpo  


Uzbekistan 2014  кўргазмаси стендлари энг замонавий технология намуналарини  намойиш этади. Экпонентлар орасида экспортга мўлжалланган йигирилган ип, трикотаж газлама, тайёр маҳсулотлар, болалар ва катталар кийимлари каби юқори сифатли  маҳсулотларнинг маҳаллий ишлаб  чиқарувчилари ҳам бор.


   Энг асосийси  маҳаллий  ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш  ва хорижнинг кўп сонли харид қилувчи корхоналарини Ўзбекистон бозорига  жалб қилиш мақсадида  ITE Uzbekistan  анъанавий  тарзда  махсус “БАЕР ДАСТУРИ”ни  ўтказмоқда.


            

Ягонасан,муқаддас Ватаним,севги ва садоқатим сенга бахшида гўзал Ўзбекистоним!

Блог им. gulnoraxon

     Истиқлол туфайли  ўзлигимизни англадик, қаддимизни ростладик. Истиқлол нуридан баҳраманд бўлиб, эзгу мақсадлар сари интилаётган  халқимиз шонли сана  мустақиллигимизнинг йигирма уч йиллигини  муносиб кутиб олиш учун  астойдил меҳнат қилишмоқда. Жойларда турли учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиляпти.


       Ана шундай тадбирлардан бири Навоий шаҳридаги  буюк бобокалонимиз Алишер Навоий номи билан аталувчи маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтди. Унда пойтахтдан ташриф буюрган  таниқли олим, адиб ва санъаткорлардан иборат  тарғиботчилар гуруҳи ҳам иштирок этди.  Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти етакчи илмий ходими, тарих фанлари  доктори Қаҳрамон Ражабов  сўзга чиқиб, ўтмишда юртимиз эрки, мустақиллиги, озодлиги учун  қанчадан-қанча ватандошларимиз курашганлиги, шу улуғ мақсад йўлида  ўз жонларини қурбон қилганлиги, мустақилликка эришгач,қисқа вақт ичида  Ўзбекистонимизда ҳар бир соҳада  улкан ютуқларга эришилганлиги ҳақида  ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.  Навоий шаҳар маданият ва спорт бўлими  бадиий жамоаси  томонидан  ижро этилган  дилрабо куй ва қўшиқлар  қалбларга кўтаринки руҳ бағишлади.


   


Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида гўзал ўзбекистоним

Блог им. gulnoraxon

                                                                                                                                                                                                        Ўзбекистон республикаси Президентининг 2014 йил 1 июлдаги “Ўзбекистон республикаси  давлат мустақиллигининг  йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги  қарорига асосан  республикамизнинг барча  вилоят, шаҳару қишлоқлари, корхона, ташкилот ва муассасаларида  “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида гўзал ўзбекистоним” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган  турли учрашувлар, давра суҳбатлари, байрам дастурлари бўлиб ўтмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири Навоий вилоятидаги  34051 ҳарбий  қисмда бўлиб ўтди.Тадбирда Навоий шаҳар маънавият ва тарғибот маркази раҳбари Ўктам Жўраев, Навоий ҳарбий прокурори, адлия подполковниги Анвар Ўтаевлар сўзга чиқиб, истиқлол йилларида мамлакатимизда мисли кўрилмаган даражада юз бераётган ўзгаришларда меҳнаткаш халқимиз фидойилигини, юртимиз осойишталигини сақлашда  ватанимизнинг асл фарзандлари  ҳарбийларимизнинг  хизматлари катта эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.  Учрашувда ёш ижодкор, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори   Сарвиноз Бекбўтаева  ватанни мадҳ этувчи шеърларидан намуналар ўқиди. Навоий шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими бадиий жамоаси  иштирокида концерт дастури намойиш  этилди. 


  

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Блог им. gulnoraxon

   Истиқлолимизнинг дастлабки йиллариданоқ келажагимиз эгалари бўлган соғлом, бақувват, ҳар томонлама баркамол форзандларни тарбиялашга катта эътибор қаратилди. Бугунги кунда улар учун барча шароитлар муҳайё.


 



     


      Навоий вилоятида “Соғлом бола йили” дастури асосида 17 гектар майдонда ташкил этилган боғ ҳам кеча болажонлар билан гавжум бўлди. 25 турдаги турли аттракционлар улар хизматида бўлди.


 



 


      Жажжи болажонлар концерт дастурларини томоша қилиш билан бирга музқаймоқлар, ширинликлар билан сийландилар. Болаликнинг энг унитилмас дамларини суръатларга муҳрладилар.


 



 

Биз буюк юрт фарзандларимиз

Блог им. gulnoraxon

      Ўзбекистон «Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва Навоий вилоят ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, Вилоят ўрта махсус касб- ҳунар таълими бошқармаси, Вилоят Халқ таълими бошқармаси  ҳамкорлигида жорий йилнинг 27-29 май кунлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан Навоий вилоятида »Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.Фестивални ўтказишдан асосий мақсад — ёшларни «оммавий маданият”нинг турли ёт ғояларидан асраш, шунингдек, халқимиз, миллатимиз, миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий тараққиёти йўлида ўз ҳиссаларини қўшаётган иқтидорли ва истеъдодли ёш ижодкорлар, ижтимоий фаол ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда иқтидорли ёшларнинг илм-фан соҳаларида қўлга киритган ютуқларини рағбатлантириш ва уларнинг ўз ақл-заковати ҳамда интеллектуал қобилиятини тўла намоён этишларига кўмаклашиш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда „Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг вилоятлар миқёсида ўтказиладиган энг сара лойиҳалари, тадбирлари қамровини кенгайтиришдан иборатдир.


Фестиваль доирасида барча шахар ва туманларда “Оммавий таҳдидлар ва ёшлар маънавияти”, „Депутат ва ёшлар”, “Президент асарлари билимдони”, „Ҳоким ва ёшлар”, “Камолот билимдони”, „Сиз севган қаҳрамонлар” ва “Замонамиз қаҳрамонлари”, „Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!”, “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!”, .»Виждонли сотувчи”, «Футбол-шоу” лойиҳалари ташкил этилди.


Мазкур фестивалга барча академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва битирувчилари, умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчилари ҳамда иқтидорли, ижодкор ёшлар, кам таъминланган, нотинч оилалар, ота-онаси жазони ўташ муассасаларида бўлган ёки ўтаб қайтганларнинг фарзандлари, ИИБ профилактик ҳисобида турадиганлар ва маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар жалб этилди.


Тадбирга республика ҳамда ҳудуд миқёсидаги таниқли санъаткорлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Фанлар Академияси вакиллари, актёр ва шоир ҳамда ёзувчилар ташриф буюришди.


“Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ташкил этилган  ёшлар фестивалининг асосий ва якуний қисми  “Ёшлар” спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Тантанали маросимда вилоят ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқиб, ёшлар учун  яратилган имкониятлар, таълим, спорт, санъат, маданият каби соҳаларда ютуқларни қўлга киритаётган ёшлар, уларнинг ғайрату шижоатларини фахр билан тилга олди.  Шунингдек,  вилоят миқёсида тарғибот ишларида муносиб  иштирок этган фаоллар  турли  номинациялар  бўйича  тақдирланишди. Уларга “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг махсус дипломи ва совғалари  топширилди. Таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари ҳамда вилоят бадиий жамоалари томонидан  тақдим этилган концерт дастури  фестивалга ўзгача файз  киритди.

"Караван бозори" кўргазмаси

Блог им. gulnoraxon


 


Кеча пойтахтдаги Ёшлар Ижод Саройида «Караван бозори» кўргазмаси ўз ишини бошлади. Миллий мусиқа концерти билан  бошланган ушбу кўргазмада  миллий либослар намойиши ҳам бўлиб ўтди. Кўргазмада Ўзбекистоннинг энг яхши халқ ҳунармандчилиги усталари, ёш рассомлари ўз ишларини  намойиш этишмоқда. Кўргазма бугун ҳам давом этади. 


 


Шукуҳли айём

Блог им. gulnoraxon

 


 


           Гиёҳ куйлаётир, сув куйлаётир,


           Дарахт куйлаётир, гул куйлаётир,


           Само қуёшгаю ой-юлдузларга


           Барига жўр бўлиб ер куйлаётир


           Куйлар оғушида бир сас кезмоқда,


           Дўстлар ўлкамизда Наврўз кезмоқда.


 


   Бугун боболаримиз, момоларимизнинг дилида, тилида Наврўз, йигит-қизларнинг юзи, кўзида Наврўз, жажжи болажонларнинг ширин-шакар сўзида Наврўз.Бугун ўлкамизнинг барча гўшаларида байрам шодёнаси кезмоқда.  Навоий вилоят аҳли ҳам бу йилги Наврўз байрамини  ўзгача руҳ, ўзгача тайёргарлик билан кутиб олдилар. Навоий шаҳри марказида жойлашган амфитеатрда  байрам концерт дастури бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Э.О.Турдимов  вилоят аҳлини  байрам билан табриклади.Пойтахтдан ташриф буюрган таниқли хонандалар   Ғиёс Бойтоев, Лола Ахмедова ҳамда Навоий шаҳридаги “Фарход”, ”Ширин” маданият саройи ашула ва рақс ансамбллари, туманлардан келган фольклор этнографик  ансамблларининг чиқишлари  барчага бирдек манзур бўлди.  Наврўз шодиёналари вилоятнинг  барча туман, маҳалла,  ташкилот ва муассасаларида давом этади. Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!

Аёлга эҳтиром

Блог им. gulnoraxon

        


         “Оналар, опалар, сингиллар,қизлар,


          Юрак олқишлари сизларга бўлсин.


         Умримиз гулшани боғбони  Сизлар


          Қўйнингиз анвойи гулларга тўлсин”


     Бугун жамиятимизнинг барча жабҳаларида ҳалол  меҳнат қилиб, юрган йўлида гул, чаманзор бунёд этаётган  аёлларимиз  байрами.  Шу муносабат билан Навоий шаҳрининг “Фарход” маданият  саройида катта байрам шодёнаси бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими  Э.О.Турдимов  барча  хотин -қизларни  8 март муносабати билан табриклади. Вилоятнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий соҳаларида  фаол иштирок этаётган   аёлларга  вилоят ҳокимлигининг  Фахрий Ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.   “Фарход” маданият саройи  ашула ва рақс ансамбллари чиқишлари   барчага бирдек манзур бўлди. Пойтахтдан ташриф буюрган Равшан Комилов, Махмуд Номозов каби таниқли санъаткорларимиз томонидан ижро этилган  қўшиқлар дилларга бир олам завқ бағишлади.Қўшиқлар рақсларга уланиб кетди. Ватанга садоқат, ёрига вафодорлик, фарзандига чексиз муҳаббати ила  оламни гулга тўлдираётган, бугун эса ҳар кунгиданда гўзал бўлган азиз  онахонлар, мухтарама опа сингиллар, байрамингиз муборак бўлсин!

Меҳнат инсонни улуғлайди

Блог им. gulnoraxon


                                                       


    Халқимизда “Қунт билан ўрган ҳунар,ҳунардан ризқинг унар “ деган мақол бор. Ота -боболаримиз қадимдан ўз ҳунари орқасидан ризқ -рўз топиб, ҳалол меҳнат қилиб оила тебратишган, фарзандлар тарбиялаб вояга етказишган. Тарихий обидаларимизга бир назар ташланг.  Ёки, музейларда сақланаётган  қадимий  мис идишлар, заргарлик буюмларига  эътибор қаратинг. Шунда қадимда қўли гул усталаримиз томонидан яратилган, нозик дид ва маҳорат билан  сайқал берилган  ҳақиқий санъат асарининг юксак намуналарига гувоҳ бўласиз.  Бугунги кунда юртбошимизнинг  ҳунармандчиликни ривожлантиришга   қаратаётган эътибори  боис   ҳунармандларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда. Улар  қадимда ота-боболаримиз томонидан яратилган  ҳунармандчилик ишларини қайта тиклаш, замонавийликни уйғунлаштириш билан бир қаторда  ўзлари ҳам  янгидан –янги  маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишмоқда.