Муҳаббат
Блог им. gulnoraxonСен тилсимли сирли фаришта,
Ечилмаган жумбоқсан ишқда,
Икки қалбни боғловчи ришта,
Ёниқ қалбга ошно муҳаббат.
Сен деб сувда оққан Тоҳирлар,
Жонин фидо этган ботирлар,
Ғазал битган неча шоирлар,
Ёниқ қалбга ошно муҳаббат.
Давраларда эслашар сени,
Яхши сўз-ла безашар сени,
Юз ёшда ҳам қўмсашар сени,
Ёниқ қалбга ошно муҳаббат.
Асрлардан келган нидосан,
Шоҳу гадо кўнглига жо сан,
Яна қа-а-нча қалбда яшайсан,
Сенсан умри боқий муҳаббат.
Кимлар битмас сен ҳақингда байт,
Нега бунча мафтункорсан айт,
Соғинчларим сенга йўллар хат,
Муҳаббат,
Муҳаббат,
Муҳаббат!