Маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали
Йилдан йилга дипломатик корпус
Эзгулик ва саховат байрами Наврўз айёми юртимизнинг барча гўшаларида кенг нишонланмоқда. Дошқозонларда сумалаклар пишириб, кўклам таомларидан қўшниларига, кексаларга улашаётган халқимиз муборак айёмни шоду хуррамлик билан кутиб олмоқдилар. Навоий шаҳрининг кенг ва сўлим боғига чиқишган ёшу қарининг бугун юзу кўзида табассум, қалбларида қувонч.
“Аёлсиз бахт сўзи тилда турмагай,
Аёл ошиқ оҳи, битмас ғазалдир.
Аёлсиз гул ранги гулда турмагай,
Аёл омон бўлса дунё гўзалдир”...
Қорнинг тагларидан бошин кўтариб,
Бойчечак унади, митти бойчечак.
Кўзларни қувнатиб, дилни яйратиб,
Илк баҳор кунидан беради дарак.
Юртим, мен соғиндим баҳорларингни.
Вафо, садоқатнинг тимсоли бўлиб,
Жаҳонга танилган шеърлари билан.
Кўкламнинг шукуҳли илк кунларида,
Суюкли шоиранг дунёга келган.
Юртим, мен соғиндим баҳорларингни.
Аёлинг ардоқли, айёминг гўзал,
Атрофга таралар гулнинг ифори.
Аёлни мадҳ этар алёринг гўзал,
Аёл деб созланар дуторинг тори.
Юртим, мен соғиндим баҳорларингни.
Кўм-кўк далаларда ерга қадалган
Уруғдан унгувчи ризқу рўзинг бор.
Дилларга хуррамлик, шодлик улашар,
Саховатнинг тожи хуш Наврўзинг бор.
Юртим, мен соғиндим баҳорларингни.
Тоғингда истиқлол эпкини эсар,
Боғларингда кезар эркнинг сурури.
Тегрангда чарх урар тинчлик, бахт қуши,
Тонгларингда балқар озодлик нури.
Юртим, мен соғиндим баҳорларингни...
.
Бугун «Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуида тўқимачилик ускуналари ва машинасозлик бўйича Марказий Осиёда ягона, МДҲдаги энг йирик кўргазма –CAITME ҳамда тўқимачилик саноатининг халқаро кўргазмаси –TextileExpo Uzbekistan ўз ишини бошлади.
Мазкур нуфузли тадбир ўтказила бошлагандан бери ўтган йиллар мобайнида тўқимачилик саноати ускуналари ишлаб чиқарувчилари бўлган етакчи компаниялар ўз махсулотларини маҳаллий бозорда намойиш қилиш учун Ўзбекистонга қайта ва қайта келаётган бутун жаҳонга машҳур товар белгиларининг (брендларнинг) ишончини қозониб бўлди.Сўнгги йиллардаги кўргазмалар CAITMEни Европанинг энг яхши анъаналари асосида ташкил этиладиган ҳақиқий бизнес майдони бўлиб қолганидан далолат бермоқда. Агарда ўтган йили кўргазмаларнинг амалий дастури тақдимотлар, Бельгиялик мутахассислар билан учрашувлар ва музокараларни, Германия ва Корея республикасининг миллий павильонларини ўзига қамраб олган бўлса, бу йил қатнашувчилар орасида илк бор Италия республика байроғи остида бирлашган қатор дебютант компаниялар бор.
Жорий йилда CAITME ва TextileExpo Uzbekistan кўргазмалари иштирокчилари рўйхатида Австрия, Белорусь, Бельгия, Буюк Британия, Германия,Ҳиндистон, Италия, Хитой, Корея республикаси, Қирғизистон, Люксембург, Голландия, Польша, Россия, Руминия, Словакия республикаси, АҚШ, Туркия,Ўзбекистон, Франция, Чехия республикаси, Швейцария, Япония каби йигирма уч мамлакатнинг 250 га яқин компаниялари бор.Қирқдан ортиқ компаниялар кўргазмада илк бор иштирок этишмоқда.
Кўргазма уч кун мобайнида учта павильонда хорижлик ва Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг махсулотлари ва хизматларини намойиш қилган ҳолда экспозицияларга ташриф буюрувчи мутахассисларга бизнесларини ривожлантириш учун чексиз имкониятларни беради.
Бугунги кунда Ўзбекистонда республика енгил саноатини 2015-2020 йилларда ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилган ва жорий қилинмоқда. Жумладан, пахтадан йигирилган ип ишлаб чиқаришни 218,3 минг тоннадан 562,8 минг тоннагача, ип газламани 120 миллион квадрат метрдан 340 миллион квадрат метргача ошириш режалаштирилган.
Ҳар йили кўргазмаларни қўллаб-қувватловчи “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси трикотаж газлама ишлаб чиқаришни 40,6 минг тоннадан 110,5минг тоннагача, трикотаж махсулотларини 138,6 миллион донадан 296 миллион донагача, тикув махсулотларини 6,1 миллион донадан 20,1 миллион донагача оширишни мўлжаллаган.Концепцияни амалга ошириш анчагина инвестицияларни ҳамда ишлаб чиқаришнинг энг замонавий ускуналари ва технологияларини талаб қилади.
Экспозициянинг яна бир муҳим хусусияти шундаки, кўргазмага ташриф буюрувчилар машиналарнинг ишлаш жараёнини бемалол кузата олишлари мумкин. Иштирокчилар ўзларига аниқ бўлган ҳамкорлар учун маҳорат дарсларини ўтказадилар.
Бир вақтнинг ўзида 11-Халқаро TextileExpo
Uzbekistan 2014 кўргазмаси стендлари энг замонавий технология намуналарини намойиш этади. Экпонентлар орасида экспортга мўлжалланган йигирилган ип, трикотаж газлама, тайёр маҳсулотлар, болалар ва катталар кийимлари каби юқори сифатли маҳсулотларнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари ҳам бор.
Энг асосийси маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва хорижнинг кўп сонли харид қилувчи корхоналарини Ўзбекистон бозорига жалб қилиш мақсадида ITE Uzbekistan анъанавий тарзда махсус “БАЕР ДАСТУРИ”ни ўтказмоқда.
Истиқлол туфайли ўзлигимизни англадик, қаддимизни ростладик. Истиқлол нуридан баҳраманд бўлиб, эзгу мақсадлар сари интилаётган халқимиз шонли сана мустақиллигимизнинг йигирма уч йиллигини муносиб кутиб олиш учун астойдил меҳнат қилишмоқда. Жойларда турли учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиляпти.
Ана шундай тадбирлардан бири Навоий шаҳридаги буюк бобокалонимиз Алишер Навоий номи билан аталувчи маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтди. Унда пойтахтдан ташриф буюрган таниқли олим, адиб ва санъаткорлардан иборат тарғиботчилар гуруҳи ҳам иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти етакчи илмий ходими, тарих фанлари доктори Қаҳрамон Ражабов сўзга чиқиб, ўтмишда юртимиз эрки, мустақиллиги, озодлиги учун қанчадан-қанча ватандошларимиз курашганлиги, шу улуғ мақсад йўлида ўз жонларини қурбон қилганлиги, мустақилликка эришгач,қисқа вақт ичида Ўзбекистонимизда ҳар бир соҳада улкан ютуқларга эришилганлиги ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Навоий шаҳар маданият ва спорт бўлими бадиий жамоаси томонидан ижро этилган дилрабо куй ва қўшиқлар қалбларга кўтаринки руҳ бағишлади.
Ўзбекистон республикаси Президентининг 2014 йил 1 июлдаги “Ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига асосан республикамизнинг барча вилоят, шаҳару қишлоқлари, корхона, ташкилот ва муассасаларида “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида гўзал ўзбекистоним” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган турли учрашувлар, давра суҳбатлари, байрам дастурлари бўлиб ўтмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири Навоий вилоятидаги 34051 ҳарбий қисмда бўлиб ўтди.Тадбирда Навоий шаҳар маънавият ва тарғибот маркази раҳбари Ўктам Жўраев, Навоий ҳарбий прокурори, адлия подполковниги Анвар Ўтаевлар сўзга чиқиб, истиқлол йилларида мамлакатимизда мисли кўрилмаган даражада юз бераётган ўзгаришларда меҳнаткаш халқимиз фидойилигини, юртимиз осойишталигини сақлашда ватанимизнинг асл фарзандлари ҳарбийларимизнинг хизматлари катта эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Учрашувда ёш ижодкор, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Сарвиноз Бекбўтаева ватанни мадҳ этувчи шеърларидан намуналар ўқиди. Навоий шаҳар маданият ва спорт ишлари бўлими бадиий жамоаси иштирокида концерт дастури намойиш этилди.
Истиқлолимизнинг дастлабки йиллариданоқ келажагимиз эгалари бўлган соғлом, бақувват, ҳар томонлама баркамол форзандларни тарбиялашга катта эътибор қаратилди. Бугунги кунда улар учун барча шароитлар муҳайё.
Навоий вилоятида “Соғлом бола йили” дастури асосида 17 гектар майдонда ташкил этилган боғ ҳам кеча болажонлар билан гавжум бўлди. 25 турдаги турли аттракционлар улар хизматида бўлди.
Жажжи болажонлар концерт дастурларини томоша қилиш билан бирга музқаймоқлар, ширинликлар билан сийландилар. Болаликнинг энг унитилмас дамларини суръатларга муҳрладилар.
Ўзбекистон «Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва Навоий вилоят ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, Вилоят ўрта махсус касб- ҳунар таълими бошқармаси, Вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида жорий йилнинг 27-29 май кунлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан Навоий вилоятида »Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.Фестивални ўтказишдан асосий мақсад — ёшларни «оммавий маданият”нинг турли ёт ғояларидан асраш, шунингдек, халқимиз, миллатимиз, миллий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат руҳида тарбиялаш, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий тараққиёти йўлида ўз ҳиссаларини қўшаётган иқтидорли ва истеъдодли ёш ижодкорлар, ижтимоий фаол ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда иқтидорли ёшларнинг илм-фан соҳаларида қўлга киритган ютуқларини рағбатлантириш ва уларнинг ўз ақл-заковати ҳамда интеллектуал қобилиятини тўла намоён этишларига кўмаклашиш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда „Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг вилоятлар миқёсида ўтказиладиган энг сара лойиҳалари, тадбирлари қамровини кенгайтиришдан иборатдир.
Фестиваль доирасида барча шахар ва туманларда “Оммавий таҳдидлар ва ёшлар маънавияти”, „Депутат ва ёшлар”, “Президент асарлари билимдони”, „Ҳоким ва ёшлар”, “Камолот билимдони”, „Сиз севган қаҳрамонлар” ва “Замонамиз қаҳрамонлари”, „Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!”, “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!”, .»Виждонли сотувчи”, «Футбол-шоу” лойиҳалари ташкил этилди.
Мазкур фестивалга барча академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва битирувчилари, умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчилари ҳамда иқтидорли, ижодкор ёшлар, кам таъминланган, нотинч оилалар, ота-онаси жазони ўташ муассасаларида бўлган ёки ўтаб қайтганларнинг фарзандлари, ИИБ профилактик ҳисобида турадиганлар ва маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар жалб этилди.
Тадбирга республика ҳамда ҳудуд миқёсидаги таниқли санъаткорлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Фанлар Академияси вакиллари, актёр ва шоир ҳамда ёзувчилар ташриф буюришди.
“Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида ташкил этилган ёшлар фестивалининг асосий ва якуний қисми “Ёшлар” спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Тантанали маросимда вилоят ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқиб, ёшлар учун яратилган имкониятлар, таълим, спорт, санъат, маданият каби соҳаларда ютуқларни қўлга киритаётган ёшлар, уларнинг ғайрату шижоатларини фахр билан тилга олди. Шунингдек, вилоят миқёсида тарғибот ишларида муносиб иштирок этган фаоллар турли номинациялар бўйича тақдирланишди. Уларга “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг махсус дипломи ва совғалари топширилди. Таниқли санъаткорлар, эстрада хонандалари ҳамда вилоят бадиий жамоалари томонидан тақдим этилган концерт дастури фестивалга ўзгача файз киритди.
Кеча пойтахтдаги Ёшлар Ижод Саройида «Караван бозори» кўргазмаси ўз ишини бошлади. Миллий мусиқа концерти билан бошланган ушбу кўргазмада миллий либослар намойиши ҳам бўлиб ўтди. Кўргазмада Ўзбекистоннинг энг яхши халқ ҳунармандчилиги усталари, ёш рассомлари ўз ишларини намойиш этишмоқда. Кўргазма бугун ҳам давом этади.
Гиёҳ куйлаётир, сув куйлаётир,
Дарахт куйлаётир, гул куйлаётир,
Само қуёшгаю ой-юлдузларга
Барига жўр бўлиб ер куйлаётир
Куйлар оғушида бир сас кезмоқда,
Дўстлар ўлкамизда Наврўз кезмоқда.
Бугун боболаримиз, момоларимизнинг дилида, тилида Наврўз, йигит-қизларнинг юзи, кўзида Наврўз, жажжи болажонларнинг ширин-шакар сўзида Наврўз.Бугун ўлкамизнинг барча гўшаларида байрам шодёнаси кезмоқда. Навоий вилоят аҳли ҳам бу йилги Наврўз байрамини ўзгача руҳ, ўзгача тайёргарлик билан кутиб олдилар. Навоий шаҳри марказида жойлашган амфитеатрда байрам концерт дастури бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Э.О.Турдимов вилоят аҳлини байрам билан табриклади.Пойтахтдан ташриф буюрган таниқли хонандалар Ғиёс Бойтоев, Лола Ахмедова ҳамда Навоий шаҳридаги “Фарход”, ”Ширин” маданият саройи ашула ва рақс ансамбллари, туманлардан келган фольклор этнографик ансамблларининг чиқишлари барчага бирдек манзур бўлди. Наврўз шодиёналари вилоятнинг барча туман, маҳалла, ташкилот ва муассасаларида давом этади. Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!
“Оналар, опалар, сингиллар,қизлар,
Юрак олқишлари сизларга бўлсин.
Умримиз гулшани боғбони Сизлар
Қўйнингиз анвойи гулларга тўлсин”
Бугун жамиятимизнинг барча жабҳаларида ҳалол меҳнат қилиб, юрган йўлида гул, чаманзор бунёд этаётган аёлларимиз байрами. Шу муносабат билан Навоий шаҳрининг “Фарход” маданият саройида катта байрам шодёнаси бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Э.О.Турдимов барча хотин -қизларни 8 март муносабати билан табриклади. Вилоятнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий соҳаларида фаол иштирок этаётган аёлларга вилоят ҳокимлигининг Фахрий Ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди. “Фарход” маданият саройи ашула ва рақс ансамбллари чиқишлари барчага бирдек манзур бўлди. Пойтахтдан ташриф буюрган Равшан Комилов, Махмуд Номозов каби таниқли санъаткорларимиз томонидан ижро этилган қўшиқлар дилларга бир олам завқ бағишлади.Қўшиқлар рақсларга уланиб кетди. Ватанга садоқат, ёрига вафодорлик, фарзандига чексиз муҳаббати ила оламни гулга тўлдираётган, бугун эса ҳар кунгиданда гўзал бўлган азиз онахонлар, мухтарама опа сингиллар, байрамингиз муборак бўлсин!
Халқимизда “Қунт билан ўрган ҳунар,ҳунардан ризқинг унар “ деган мақол бор. Ота -боболаримиз қадимдан ўз ҳунари орқасидан ризқ -рўз топиб, ҳалол меҳнат қилиб оила тебратишган, фарзандлар тарбиялаб вояга етказишган. Тарихий обидаларимизга бир назар ташланг. Ёки, музейларда сақланаётган қадимий мис идишлар, заргарлик буюмларига эътибор қаратинг. Шунда қадимда қўли гул усталаримиз томонидан яратилган, нозик дид ва маҳорат билан сайқал берилган ҳақиқий санъат асарининг юксак намуналарига гувоҳ бўласиз. Бугунги кунда юртбошимизнинг ҳунармандчиликни ривожлантиришга қаратаётган эътибори боис ҳунармандларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда. Улар қадимда ота-боболаримиз томонидан яратилган ҳунармандчилик ишларини қайта тиклаш, замонавийликни уйғунлаштириш билан бир қаторда ўзлари ҳам янгидан –янги маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишмоқда.